Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ўйнайдиган чемпионат старт олмоқда

Тез орада Жанубий Корея чемпионати бошланади. Мамлакат футбол Ассоциацияси шундай қарорга келди.

Кореядаги эпидемиологик вазият туфайли ўйинлар мухлисларсиз ўтказилади, стадионларга ишқибозлар киритилмайди.

Ўз навбатида айтишимиз мумкинки, чемпионат формати ҳам ўзгаради. 38 ўйин (11 ўйиндан иборат 3 давра ва 5 ўйиндан иборат финал босқичи) ўрнига клублар 27 ўйин (11 ўйиндан иборат 2 давра ва 5 ўйиндан иборат финал босқичи) ўтказади.

Жанубий Кореяда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ва вакиллари Икром Алибоев, Рустам Ашурматов, Жамшид Искандеров, Хуршид Ғиёсов ва Достон Турсунов фаолият юритади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!