Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчисининг Украина чемпионатига ўтиш эҳтимоли юқори. Ҳамюртимиз музокаралар жараёнида - Агент
Ўтган мавсум "Бунёдкор"да ижарада ўйнаган ҳуқуқий жиҳатдан "Пахтакор"га тегишли футболчи Иброҳимхалил Йўлдошев фаолиятини хорижда давом эттириши мумкин. 19 ёшли чап қанот ҳимоячиси Украина клубларидан бирига ўтишга яқин турибди. Ҳамюртимиз Украина Премьер лигасининг 4 клуби билан музокара ўтказмоқда. Бу маълумотни footboom.com нашрига футболчининг агенти Никита Швец хабар берган.
- Ҳа, мен бу футболчининг Украинадаги агенти ҳисобланаман. Бир нечта клубдан таклиф борлиги ва улар билан музокара ўтказаётганимизни тасдиқлайман.
Иброҳимхалил Йўлдошевнинг Украина клубига ўтиш эҳтимоли анча юқори, деб ўйлайман. Қайси клублар? Афсуски, ҳозирча буни айта олмайман. Шуниси аниқки, бу клублар юқори ўнликдан жой олган, - деди футболчимизнинг Украинадаги агенти.
Иброҳимхалил Йўлдошев Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. У Вадим Абрамов қўл остида терма жамоада дебют қилган.
Фикрлар