Ўзбекистон миллий терма жамоаси Индонезиядаги мусобақани ғалаба билан бошлади
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Индонезияда ўтадиган “MNC Futsal Championship 2019” халқаро мусобақасидаги иштирокини ғалаба билан бошлади.
Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун илк ўйинини Малайзиянинг “КЛ Сити ФК” клубига қарши ўтказди ва 9 та гол фарқи билан ғалаба қозонди.
Ўзбекистон – “КЛ Сити ФК” (Малайзия) 9:0
Голлар: Ҳусниддин Нишонов (2), Акбар Усмонов (11), Ихтиёр Ропиев (17), Суннатила Жўраев (18), Дилмурод Жумаев (23), Дилшод Раҳматов (25), Даврон Чориев (32), Ихтиёр Ропиев (34), Абдулла Солиҳов (35).
Таъкидлаш жоиз, терма жамамиз кейинги ўйинини эртага, 7 сентябрь куни Индонезия термасига қарши ўтказади.
Фикрлар