Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирок этадиган футзал бўйича жаҳон чемпионатини қайси телеканаллар намойиш этади?

Хабарингиз бор, 12 сентябрь куни Литвада футзал бўйича жаҳон чемпионати старт олади. Мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам қатнашади.

Вакилларимиз иштирок этадиган баҳслар Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг "Спорт" ва "Ёшлар" телеканалларида бериб борилади.

Жамоамизнинг гуруҳ босқичидаги илк учрашуви 12 сентябрь куни 20:00да Гватемалага қарши бўлиб ўтади. Мазкур учрашувни "Ёшлар" телеканали намойиш этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!