Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хитойга қарши ўйин олдидан сўнгги машғулотни ўтказди

Бугун терма жамоамиз аъзолари "Guanxi Sports Center" стадионида Хитойга қарши ўйин олдидан сўнгги машғулотни ўтказишди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

61dd17ce75960fb9f20819e1a9d2f4137cd3301c

Машғулот бошланишидан аввал стадионга маҳаллий футбол мактаби тарбияланувчилари келишди. ЎФА номидан уларга турли эсдалик совғалари тақдим қилинди. Шунингдек, болажонлар футболчиларимиздан дастхат олиб, улар билан биргаликда суратга тушишди.

514749378b3cd30e71524c01ca875ca78713f7c4

Машғулотлар анча қувноқ кайфиятда ўтганини таъкидлаш зарур. Терма жамоа футболчилари турли қизиқарли машқларни бажариш орқали жамоавий руҳни кучайтиришга, тезкорлик ва чаққонликни оширишга интилишди.

10b29423775fe9697686635bc02948b8d496e20a

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг 3-ўрни учун кечадиган баҳс эртага 25 март куни Хитойга қарши бўлиб ўтади. Учрашув "Guanxi Sports Center" стадионида Тошкент вақти билан соат 12:30да бошланади.

ff0ddcbf6f316b525f0b095143e879e302f2f395

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!