Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хитойга йўл олди (фото)

Эктор Купер бошчилигидаги делегациямиз аъзолари бугун Тошкент вақти билан соат 21:30да Тошкент - Пекин - Наннинг йўналиши бўйлаб Хитойга йўл олди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

f4c9d3f65944b2b97898222bb4e49ea991cfad9c

aafa9afa37863dbb943c5c3c1bfbd3bcb169aff3

Эслатиб ўтамиз, "China Cup-2019" халқаро мусобақасида Ўзбекистон, Уругвай, Хитой ва Тайланд терма жамоалари куч синашади. Ўзбекистон мусобақани 22 март куни Уругвай терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди.

Хитой эса  21 март куни Тайланд билан куч синашади. Ярим финалда ғолиб чиққан жамоалар 25 март куни финалда ўзаро тўқнаш келишади. Шунингдек, ярим финалда мағлубиятга учраган жамоалар 25 март куни 3-ўрин учун баҳсда майдонга тушишади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!