Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилган энг қиммат 5 футболчи

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 7 июндан жаҳон чемпионати саралаш ўйинларини бошлайди. Ушбу беллашувга қадар биз сизларга терма жамоамизга алоқадор маълумотларни тақдим этиб борамиз.

Дунёга машҳур "Transfermarkt" портали футболчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унга эътибор қаратадиган бўлсак, айни пайт таркибга жалб этилган ўйинчилар орасидаги энг қиммат 5 футболчини тақдим этамиз.

Италияда фаолият юритаётган Элдор Шомуродов 7 миллион евро билан рейтингни бошқармоқда. Отабек Шукуровнинг трансфер нархи 3, Жалолиддин Машарипов 2.8, Игорь Сергеев 1.5, Одил Аҳмедов 1.2 миллион еврога баҳоланган.

Терма жамоага чақирилган энг қиммат топ-5 футболчиларнинг барчаси хорижда тўп тепаётгани эътиборга молик.

IMG_8519_1

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
06/06/2021 14:37
Kelajak. Oybek Husniddin Hamrabekov Hasrulloev Mazgavoy Ganiev. bulsa kerak har japhaga bir bosh ustun shula klass buyicha.

Минбар

Барча блоглар