Ўзбекистон миллий терма жамоасининг сентябрдаги ўйини ўтказилади
Хабарингиз бор, сентябрь ойида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Эронга қарши ўртоқлик ўйини белгиланган.
Охирги пайтларда бу ўйиннинг ўтказилиши борасида кўплаб саволлар пайдо бўлаётганди. Эрон томони эса беллашув белгиланган санада ўтишини айтди. Бу ҳақда tehrantimes.com нашри хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, форсларнинг 3 сентябрь кунги Сурияга қарши назорат баҳси бекор қилинган. Шу боис Эрон тошкентда 7 сентябрь куни ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
ЖЧ-2022 ва ОК-2023 қўшма саралаш ўйинлари пандемия сабаб кейинги йилга сурилди. Бу йил терма жамоалар иштирокидаги ўртоқлик беллашувларини кўришимиз мумкин холос.
Фикрлар