Ўзбекистон миллий терма жамоасининг яна бир футболчиси Италия клубига ўтиши мумкин
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби ўйинчиси Иброҳимхалил Йўлдошев фаолиятини "Женоа"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда россиялик журналист Нобель Арустамян телеграмдаги саҳифасида хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, "Женоа" клуби "шерлар" ҳимоячиси Иброҳимхалил Йўлдошевни харид қилмоқчи. 20 ёшли футболчининг трансфери шу йили ёзда амалга ошиши мумкин. Музокаралар билан ProSportsManagement ва Валерио Жуффрида шуғулланмоқда. Улар Шомуродовни Генуяга кўчиб ўтишида иштирок этган.
- Aммо, Йўлдошев катта эҳтимол билан 2021/2022 мавсумни Сьонда ўтказади. Бу Италияда Европа Иттифоқи ташқарисидан легионерлар қўшилиши билан боғлиқ. Генуя раҳбарияти Швейцариядаги бир йил Йўлдошевга фойда келтиради, деб ҳисобламоқда. Бунда у Европага мослашиб, тилни ўрганади ва 2022 йилда Генуяга етиб боради, - дея ёзиб қолдирди Нобель Арустамян.
Фикрлар