Ўзбекистон ММА ассоциацияси Бухоро вилояти бўлимига янги вице-президент тайин этилди

  • 28 апрель, 2021, 12:49
  • 0
  • MMA

Маълумки, Бухоро шаҳри юртимиз ММА оламида ўз ўрнига эга саналади. Ушбу вилоятдан жуда кўплаб машҳур жангчилар етишиб чиққан ва ёш истеъдодларни тарбиялашда давом этилмоқда. 
Албатта, бунда машҳур жангчи Музаффар Раджабов ҳамда у асос солган "Амир Темур" клубининг ўрни беқиёс саналади.

Шунингдек, Ўзбекистон ММА ассоциацияси Бухоро вилояти бўлимига раҳбарлик қилаётган Музаффар Раджабов вилоятда янада ушбу спорт турини ривожлантириш учун ўзига хос ишларга қўл урмоқда. Жумладан илк ва тарихий промоушен очди. Албатта, бу ишлар янада унумли бўлиш учун етук ва тажрибали мутахассисларнинг ёрдами зарур бўлади. 

Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон ММА ассоциацияси Бухоро вилояти бўлими вице-президенти лавозимига ўз ишининг устаси ва спорт фидойиси бўлган Нодир Муҳаммадович Ҳамдамов тайин этилди. 

Ўзбекистон ММА ассоциацияси Бухоро вилояти бўлими раҳбари Музаффар Раджабов Нодир Муҳаммадович билан биргаликда Бухорода ММАни янада ривожлантириб, юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қила оладиган яхши савиядаги ёшларни тарбиялашда ва уларга барча шароитларни яратиш баробарида жаҳоннинг нуфузли промоушенларида фаолият олиб боришлари учун ҳаракат қилишларини таъкидлаб ўтди.  

Бу борада уларга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!