Ўзбекистон МТЖ ҳамон бош мураббийсиз (Фоторепортаж)

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубайда йиғин ташкил қилмоқда. Терма жамоа ҳамон бош мураббийсиз шуғулланяпти.

Сабаби Сречко Катанецнинг Словениядан БААга келиши олдидан топширган тести мусбат натижа қайд этган. Шу боис мураббий ўз юртида карантинда. Қолаверса, Ҳожимат Эркиновнинг топширган тести мусбат натижа сабаб карантинда эди. Аммо бир неча кундан сўнг футболчида ҳаммаси жойида эканлиги учун машғулотларга қайтди. Аммо кейинчалик дарвозабон Умиджон Эргашев топширган тестда вирус аломатлари аниқланганлиги боис алоҳида ажратиб қўйилди.

Айни пайтда терма жамоанинг қолган аъзолари йиғинни давом эттирмоқда. Машғулотларни Катанецнинг ёрдамчилари олиб боряпти. ЎФА матбуот хизмати терма жамоанинг бугунги тайёргарлик жараёнидан фотоларни тақдим этди.

Маълумот ўрнида, терма жамоамиз 27 январь куни Дубайда Баҳрайн, 1 февраль куни эса Янги Зеландияга қарши халқаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушиши белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!