Ўзбекистон МТЖ шифокори ОФК мукофотига лойиқ кўрилди
ОФК Тиббиёт қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда футбол тиббиёти бўйича бир қатор масалалар кўриб чиқилди.
Йиғилишда шунингдек, Осиё футбол конфедерациясининг тиббиёт йўналиши бўйича махсус мукофот совриндорлари маълум қилинди.
Қувонарлиси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош шифокори Алишер Арипов ОФК таснифи бўйича “Юқори даражадаги кўрсатган тиббий хизматлари учун” (бронза) мукофотига лойиқ деб топилди.
ЎФА матбуот хизмати
Фикрлар