Ўзбекистон МТЖ собиқ дарвозабони келаси мавсумни қайси клубда ўтказиши маълум бўлди

  • 17 Dec 15:45
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Металлург” ПФК жамоанинг тажрибали посбони Александр Лобанов ҳамда 2021 йилги мавсумда энг кўп майдонга тушган ярим ҳимоячи Дамир Темиров билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. Мазкур футболчиларнинг олдинги шартнома муддати шу йилнинг 31 декабрь куни якунига етаётганди.

Tecno

Ўз вақтида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган Александр Лобанов бу йил бекободликлар сафида 16 учрашувда майдонга тушди ва 1440 дақиқа мобайнида “Металлург” дарвозасини қўриқлади. Тўртта ўйинда у дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. 20 та гол ўтказиб юборди ва 4 марта сариқ карточка билан “сийланди”.

Дамир Темиров эса 2021 йилги мавсумда “Металлург”нинг барча 26 учрашувида майдонга тушган ягона ўйинчиси ҳисобланади. У 2138 дақиқа майдондаги фаолияти давомида рақиблар дарвозасига 4 та гол киритди, 2 та голли узатмани амалга оширди, 1 марта пенальтидан унумли фойдаланди. 5 марта сариқ карточка “лойиқ кўрилди”.

Comments

You must be logged in to commet!