Ўзбекистон МТЖда муаммолар борлиги учун Саудия Арабистонига қарши ўйин олдидан шундай йўл тутилди – Даврон Файзиев

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионати иккинчи саралаш босқичидан ўрин олган Саудия Арабистони ва Фаластинга қарши муҳим ўйинлари борлиги учун Суперлигада катта танаффус юзага келди. Ўтган ойнинг охиридан то Қириғизистон билан бўладиган ўртоқлик учрашувигача терма жамоамиз фақат машғулотлар билан кифояланади.

Ўйин амалиётисиз фақат машғулотлар ўтказиш терма жамоага қанчалик фойдаси тегади? Ушбу савол билан “SPORTS.uz ҳафтаси” кўрсатувида ЎФА матбуот хизмати раҳбари Даврон Файзиевга юзландик. У эса қуйидагича фикрларни билдириб ўтди:

- Мураббийлар штаби бир сафар ПФЛга мурожаат қилди. Унда Саудия Арабистони билан бўладиган баҳсга бошқача ёндошишимиз лозимлиги айтилди ва шунинг учун терма жамоага кўпроқ вақт берилди.

Айтайлик, Яман ва Сингапур сюрпризлар тақдим этиши мумкин. Лекин даража жиҳатдан биз улардан устунмиз. Ҳозир савиямиз тенг терма жамоа Тошкентга келмоқда. Шунинг учун ҳам барча чоралар кўрилмоқда. Бир сафар терма жамоа йиғинлари чемпионатга таъсир қилди. Мақсад шу бўлдики, футболчиларнинг бир-бирлари билан ўзаро тушуниб ўйнаш. Вадим Абрамов қўл остида вакилларимиз 2 учрашувда ғалаба қозонган бўлса ҳам жамоавий ўйин масаласида муаммолар бор ва шуларни бартараф этишмоқчи, - деди Даврон Файзиев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашуви 14 ноябрь куни "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!