Ўзбекистон МТЖга чақирилган футболчилар рўйхатида ўзгариш бўлди. Бунга сабаб футболчилар орасида коронавирус аниқланди
Кеча хабар берганимиздек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси август ойи аввалида Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.
3-10 август кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган мазкур йиғинга "Пахтакор" клубининг 13 нафар аъзоси чақирилган эди.
Бироқ бугун олинган сўнгги тест натижаларига кўра ушбу футболчилар орасида коронавирус инфексияси аниқланганлар борлиги маълум бўлди. Терма жамоа мураббийлар штаби бошқа ўйинчиларни соғлигини хавф остида қолдирмаслик мақсадида "Пахтакор" клуби вакилларини йиғинган жалб этмасликка қарор қилди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Шу сабабли, қуйидаги футболчилар миллий терма жамоамизнинг кейинги ҳафтадаги йиғинига келиб қўшилади:
Aббос Отахонов ("Металлург"), Иброҳимҳалил Йўлдошев ("Бунёдкор"), Искандар Шайқулов ("Сўғдиёна"), Ҳожимат Эркинов (AГМК), Ойбек Рустамов ("Қўқон-1912"), Aббосжон Ғуломов ("Навбаҳор"), Қувондиқ Рўзиев ("Қўқон-1912"), Жасур Ҳасанов ("Сўғдиёна"), Темурхўжа Aбдухолиқов ("Локомотив").
Маълумот ўрнида, терма жамоа шифокори барча клуб шифокорлари орқали чақирув олган футболчиларнинг соғлиги ҳақида мунтазам хабардор бўлиб турибди.
Шунингдек, мазкур йиғин аввалидан терма жамоа тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилади. Юртимиздаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, машғулотлар ёпиқ тарзда ўтказилади.
Фикрлар