Ўзбекистон МТЖга қарши ўйин олдидан Қирғизистон термасида 2 та йўқотиш бор
Хабарингиз бор, 9 ноябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси "Пахтакор" марказий стадионида Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Ушбу беллашувда Қирғизистон терма жамоаси ҳимоячиси Айзат Акматов ва ярим ҳимоячи Турсунали Рустамов жароҳатлари туфайли қатнаша олишмайди.
"Хўжанд" клуби футболчиси Рустамов Тожикистон кубогининг ярим финалида жароҳат олгани ва ноябрь ойидаги ўйинларни ўтказиб юбориши маълум бўлди. Шу қаторда, Акматов ҳам ноябрь ойида майдонга тушмайди.
Рақибларимизнинг футболчиларига саломатлик тилаб қоламиз.
Фикрлар