Ўзбекистон МТЖнинг бугунги ўртоқлик ўйинини кўпчилик кутган шарҳловчи шарҳлайди

Бугун Ўзбекистон ва Иордания терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини бўлиб ўтади. 

Вадим Абрамов шогирдлари БАА йиғини доирасида иккинчи ўртоқлик баҳсида майдонга тушади. Мазкур ўйин БАА футбол ассоциацияси майдонида Ўзбекистон вақти билан соат 18:00да старт олади.

Учрашув ЎФАнинг YouTube ҳамда Sportrecs платформаларидаги расмий саҳифаларида жонли эфирда трансляцияси қилиниши режалаштирилган. Ўйинни таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев шарҳлаб боради. Бу ҳақда Даврон Файзиевнинг ўзи телеграмдаги саҳифасида маълум қилди.

Ўз навбатида кўплаб мухлислар Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги ўйинларни Даврон Файзиев шарҳлашини соғинганди. Бугун айнан у бош жамоамизнинг ўртоқлик беллашувини интернетда шарҳлаб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!