Ўзбекистон МТЖнинг КХДР ва Сурияга қарши ўртоқлик ўйинларига аккредитация жараёни бошланди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг июнь ойидаги ФИФА кунларида КХДР ва Сурия миллий терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Мазкур ўртоқлик ўйинлари учун аккредитация жараёни бошланди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
7 ва 11 июнь куни "Миллий" стадионда бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувларини бевосита стадионнинг ўзидан ёритиб боришни мақсад қилган барча турдаги ОАВ вакиллари ўз ташкилотлари номидан расмий бланкадаги хатни ва журналистлар рўйхатини 3 июнь кунига қадар ЎФА матбуот хизмати электрон почтасига (info@ufa.uz) жўнатишлари талаб этилади.
Фикрлар