Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Тожикистонни мағлуб этди
Ҳозирган Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини ўз ниҳоясига етди. "Локомотив" стадионида кечган учрашувда Вадим Абрамов шогирдлари 2:1 ҳисобида зафар қучишди.
33-дақиқада Санжар Қодирқуловнинг узатмасидан сўнг Шаҳзод Убайдуллаев ҳисобни очди. Иккинчи бўлим аввалида эса захирадан майдонга тушган Зоир Жўрабоев бош билан Абдувоҳид Неъматов қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди.
67-дақиқада Мурод Холмуҳаммедов меҳмонлар дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, ғалаба голини киритди.
Ўзбекистон — Тожикистон 2:1
Голлар: Убайдуллаев (33), Холмуҳаммедов (67 пенальтидан) — Жўрабоев (48).
Фикрлар