Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида европалик рақибни тор-мор келтирди!
Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Европа йиғини доирасида иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Черногорияга қарши кечган баҳс вакилларимизнинг 8:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Вакилларимиз сафида Илҳом Ҳамроев хет-трик, Даврон Чориев дублни расмийлаштирган бўлса, Суннатилла Жўраев, Ихтиёр Ропиев ҳамда Ҳусниддин Нишонов биттадан гол муаллифига айланди.
Бу аниқ зарбаларга рақиб таркибида Эфович Ариян бир бор жавоб қайтаришга муваффақ бўлди.
Энди Баҳодир Аҳмедов шогирдлари навбатдаги ўртоқлик ўйинини Францияга қарши ўтказади. Мазкур жамоага қарши дастлабки беллашувимиз 2:4 ҳисобидаги мағлубият билан тугаганди.
Фикрлар