Ўзбекистон Осиё кубоги саралашини йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади

Осиё кубоги саралаши 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Шри-Ланка учрашуви якунланди. Унда вакилларимиз йирик 3:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Ҳамюртларимиз сафида Машарипов, Ҳамдамов ва Сайфиев гол уришга муваффақ бўлди. Меҳмонларга бу баҳсда гол уриш имкони берилмади.

Шу тариқа, Ўзбекистон "С" гуруҳида пешқадам бўлиб олди. 

  • 90+5'

    Учрашув якунланди. Ўзбекистон - Шри-Ланка - 3:0. Ғалаба муборак, азизлар!

  • 90+3'

    Шри-Ланка футболчиси жуда жиддий жароҳат олган(дек кўрсатмоқда ўзини). 

  • 90'

    Учрашувга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 89'

    Вакилларимиз майда паслар орқали рақиб мудофаасини ёриб ўтишга ҳаракат қилмоқда.

  • 84'

    Жамоамиз сардори Шомуродов билан рақиб футболчилари ўртасида келишмовчилик юзага келди. Рақибларда асаблар таранглашмоқда.

  • 81'

    Ўзбекистон хавфли вазиятлар сонини камайтирмаяпти. Рақиб дарвозабони ҳам сейв қилишдан чарчамади.

  • 76'

    Ҳаммаси ўйин бошидек кетмоқда. Ўзбекистон ҳужумда, Шри-Ланка чуқур ҳимояда ўйнаяпти. 

  • 72'

    Шри-Ланка дарвозабонига яна тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 69'

    Вакилларимиз ҳужум қилишдан чарчамаяпти. Кетма-кет хавфли вазиятлар юзага келмоқда.

  • 66'

    Ҳамдамовнинг қанотдан узатган тўпини Шомуродов боши билан дарвозага йўллади. Зарба ноаниқ.

  • 63'

    Азизбек Амонов ўз ўрнини Игорь Сергеевга бўшатиб берди.

  • 60'

    ГООООООООЛ! Вакилларимиз рақиб жарима майдонидаги бетартибликдан унумли фойдаланиб, 3-голни урди. Гол муаллифи Фаррух Сайфиев!

  • 58'

    Машариповнинг зарбасини ҳимоячилар бартараф этди. 

  • 55'

    Машариповнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

  • 52'

    Машарипов рақиб жарима майдони ичида ҳимоячи билан курашда йиқилиб тушди. Ҳакам бу вазиятни пенальтига тортмайди, деб ҳисоблади. 

  • 51'

    Уххххх. Яна бир хавфли зарба. Аммо дарвозабон ўз маҳоратини намойиш этди. 

  • 47'

    ГОООООООООЛ! Ҳамдамов ҳам жаримадан дарвозани ишғол қилмоқда - 2:0.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+4'

    Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 1:0. Ҳамюртларимиз олдинда бормоқда.

  • 45+2'

    Алижоновнинг узоқдан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади. Акс ҳолда, биз яна бир шедевр гол гувоҳи бўлардик.

  • 45'

    Учрашувнинг биринчи бўлимига 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    Шомуродов ва Амоновнинг ажойиб комбинациясидан сўнг берилган зарбани яна ўша дарвозабон бартараф этди.

  • 42'

    Футболчиларга сув ичиб олиши учун тўхталиш юзага келди.

  • 40'

    Рақиб посбони тиббий ёрдамга муҳтож.

  • 36'

    ГОООООООООЛ! Машарипов жарима зарбасидан ажойиб тарзда фойдаланиб, ҳисобни очди. Ўзбекистон - Шри-Ланка 1:0.

  • 32'

    Шомуродовнинг бош билан йўллаган зарбасидан сўнг рақиб посбони ажойиб сейв ижро этди ва жамоасини муқаррар голдан асраб қолди.

  • 28'

    Машарипов ажойиб алдамчи ҳаракатлари билан тўпни рақиб жарима майдонига етказиб берди. Лекин бу вазиятда гол урадиган футболчи топилмади. 

  • 25'

    Амоновнинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

  • 23'

    Эххх. Сайфиев баҳсда ҳисобни очиши мумкин эди. Лекин қулай вазият кўкка совурилди.

  • 22'

    Учрашувда тўхталиш рўй берди. Амоновга кичик тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 19'

    Жамоамиз кетма-кет ҳужумлар юзага келтирмоқда. Аммо сўнгги зарба берадиган футболчи топилмаяпти.

  • 17'

    Вакилларимиз рақиб майдони олдида кучли босим уюштирмоқда.

  • 14'

    Сайфиевнинг қанотдан узатиб берган тўпини Ҳамдамов бош билан дарвозага йўллади. Бироқ рақиб посбони ўз ўрнида.

  • 12'

    Рақиб жарима майдони олдида хавфли вазият юзага келтирдик. Бироқ сўнгги зарбага куч етишмади.

  • 10'

    Отабек Шукуровнинг олисдан йўллаган зарбасини рақиб дарвозабони қайтариб юборди. Вакилларимиз фойдасига бурчак тўпи. 

  • 8'

    Шомуродовда яна бир яхши вазият вужудга келди. Унинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қолди. 

  • 6'

    УХХХХХХ! Қанотдан берилган узатмадан сўнг Шомуродов бош билан зарба йўллашга уриниб кўрди, бироқ у тўпга бироз ета олмади. 

  • 2'

    Илк ҳужум вакилларимизда. Аммо Амоновнинг узатмаси мўлжалга аниқ етиб бормади.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

  • 0'

    Ҳакамлар ҳар икки жамоа сардорлари иштирокида баҳсни ким бошлашини аниқлаб олди. Старт учун барчаси тайёр!

  • 0'

    Навбат Ўзбекистон Республикаси мадҳиясига! Уни барчамиз биргаликда куйлаймиз!

  • 0'

    Шри Ланка давлат мадҳияси янграмоқда!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқалар ичида бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Mashrab
08/06/2022 23:41
Umuman koʻrmasagam boʻladi bu oʻyinlarni nima keragi bor ,gol urib golni nishonlamasayam boʻladi , raqiblar ham juda nomdor Shiri lanka ,maldiv , Tailand,. Faraz qilavering keyingi raqiblarimiz Bangladesh. va Nepal bu ketishda
&
Rescara
08/06/2022 23:02
O’lim guruhining markaziy o’yini tugadi :)))

Oʻzbekiston 3-0 Shri Lanka
&
Rescara
08/06/2022 22:45
Шармандали галаба козонди диса тугрирок булади
Baxtiyor Temirov
08/06/2022 22:42
Bir sumga qimmat bu uyining shomurodov uyini chiqmadi boshqa uyinchi yuqmi faqat uynolmasa xam stadiondan chiqarmaydi maxallani kamandasi bn uynadi kamida 6 ta urish kerak edi.