Ўзбекистон ўта оғир кечган баҳсда 10 киши бўлиб ғалаба қозонди, Назаров пенальтилар серияси қаҳрамони!

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубогининг чорак финал босқичи доирасидаги Ўзбекистон - Ироқ учрашув ниҳоясига етди. 

Дастлаб, 12-дақиқада дарвозабонимиз Абдувоҳид Неъматов қизил карточка туфайли майдонни эрта тарк этди. Рақиб футболчиси пенальтидан ҳисобни очди. Сўнгра, вакилларимиз Жасур Жалолиддинов аниқ зарбаси ва Аммар Ҳусаиннинг автоголи эвазига ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди. 68-дақиқада Аммар Фалиҳ мувозанатни тиклади.

Шу тариқа, асосий вақтда ғолиб номи аниқланмади. Пенальтилар сериясида эса, вакилларимиз 3:2 ҳисобида зафар қучди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Komil Habibulloh
12/06/2022 00:07
Ota-onalariga rahmat
Umrzoq Goziyev
12/06/2022 00:05
Bugun O'zbekiston emas haqiqat g'alaba qozondi