Ўзбекистон ОТЖ бугун Туркияда Словакия билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Аввал хабар берганимиздек Ўзбекистон олимпия терма жамоаси айни кунларда Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғинлари олиб бормоқда. 
 
Йиғин давомида олимпия терма жамоамиз учун кучли рақиблар билан назорат учрашувлари ташкил этиш режалаштирилган. Жумладан, бугун терма жамоа аъзолари Анталия шаҳридаги "Arcadia" ўйингоҳида Словакия U-21 терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:30да бошланади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.
 
Мураббийлар штаби мазкур ўртоқлик учрашувларида Олимпия терма жамоасига номзод бўлган футболчиларни синовдан ўтказиб, жамоа асосини шакллантириб боришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!