Ўзбекистон ОТЖ "Локомотив" U-21 ни енга олмади (фото)
Таиландда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси айни кунларда пойтахтимизда йиғин ўтказмоқда. Бугун олимпиячиларимиз мазкур йиғин доирасида "Локомотив U-21" жамоасига қарши баҳс олиб борди.
ТТЙМИ стадионида кечган баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан поёнига етди. Авазбек Ўлмасалиев 40-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 82-дақиқада Жасур Яхшибоев мувозанатни тиклашга эришди.
Любинко Друловчи шогирдлари энди 6 сентябрь куни Олмалиқда эронлик ҳамюртларига қарши баҳс олиб боради. Иккинчи баҳс эса 9 сентябрь санасида “Пахтакор” стадионида ўтказилади. Ҳар икки ўйин ҳам соат 19:00да старт олади.
Фикрлар