Ўзбекистон Озарбайжонга қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўзбекистон У-15 терма жамоаси 8-18 август кунлари Тошкентда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади.

Зайниддин Тожиев шогирдлари мазкур йиғин доирасида озарбайжонлик тенгдошларига қарши иккита ўртоқлик ўйинида иштирок этиши режалаштирилган: 

Илк ўртоқлик учрашув 14 август санасига режалаштирилган, иккинчи ўйин эса 3 кундан сўнг, аниқроғи 17 август санасида ўтказилади. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!