Ўзбекистон паралимпия ассоциацияси ва Касаба уюшмалари федерацияси ҳамкорликда турнир ташкиллаштирди
Ads

Пойтахтимиздаги “Ёшлик” спорт мажмуасида тармоқ Республика Кенгаши тизимидаги корхона ва ташкилотлар ходимлари, паралимпия спортчилари иштирокида спортнинг мини-футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Мусобақада Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимидаги корхона ва ташкилотлар ходимларидан иборат 8та жамоа (“Стройгород”, “Сувсоз”, “Пластекс”, “UZTEX”, “Мастер деликатесов”, “DIMAX”, “Тошиссиққуввати”, “UZEX”) ҳамда палимпия спортчиларидан иборат “Қалдирғоч”, “Лочин” жамоалари иштирок этишди.

Мусобақа якунида эса ғолиблик “Сувсоз” жамоасига насиб этган бўлса, иккинчи ўринни “DIMAX” вакилларига насиб этди. Шунингдек, кучли учликни эса “Мастер деликатесов” жамоаси якунлаб беришди.

Шунингдек, паралимпия спортчиларининг “Лочин” ва “Қалдирғоч” жамоалари диплом, рамзий кубок ва уларнинг ҳар бири ташкилотчилар, ҳомийлар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланишди.