Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси раҳбари ҳакамлар билан учрашди
Хабарингиз бор, Ўзбекистон профессионал бокс федерациясига янги раҳбар сифатида Умид Якубов сайланган эди.
Федерация раҳбари аста-секин юртимизда профессионал боксни ривожлантириш йўлидаги қадамларини ташламоқда.
Жумладан, бугун Умид Толибович ҳакамлар билан учрашиб, бу борада ҳам керакли ишларни амалга ошириш ва ҳакамликни ҳам юқори даражага олиб чиқиш борасида кўрсатмалар берди.
Шунингдек, -50 кг вазн тоифасида WBO Oriental камари соҳиби Олимжон Назаров билан ҳам учрашиб, унга келгуси жангларида омад ёр бўлишини тилаган ҳолда федерация томонидан керакли ёрдамларни берилишини ҳам таъкидлаб ўтди.
Фикрлар