Ўзбекистон қиличбози Муса Аймуратов Осиё чемпиони

TIGGO 2 PRO

Қувайтда қиличбозлик бўйича бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатининг навбатдаги ёшлар ортасидаги яккалик мусобақасида Осиё чемпиони бўлди. 

Чорак финал баҳсида Муса хитойлик рақибини 15:8 ҳисобида ишончли мағлуб этди. Ярим финалда ўзбекистонлик жамоадоши билан кечган беллашувда ҳам ғалабага эришди.  Натижада Муса олтин учун курашни давом эттирди. Финалда у гонконг қиличбози Wонг Ансон устидан ғалаба қозонди ва шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди!

Шунингдек, Исломбек  Абдазов ҳам юқори маҳорат кўрсатиб, бронза медалини қўлга киритиб, чемпионат совриндори бўлди.

Муса  Аймуратов (Ўзбекистон)
Вонг Ансон Тсз Вун (Гонконг)
Абдулкарим Муҳаммад (Қувайт)
Исломбек  Абдазов (Ўзбекистон)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!