Ўзбекистон Республикаси Президенти Равшан Ҳайдаровни тақдирлади

  • 29 декабрь, 2020, 21:06
  • Bekzod Isayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қатор фармонларига мувофиқ, мустақиллигимизнинг 29 йиллиги арафасида бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди.

Tecno

28 декабрь куни Кўксаройда мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Эътиборлиси, мукофотланганлар рўйхатидан Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ҳам ўрин олган бўлиб, тажрибали мутахассисимиз давлат раҳбаридан мукофотни қабул қилиб олди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот ўрнида, Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвонига лойиқ кўрилганди.

photo_2020-09-23_20-49-56

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!