Ўзбекистон спорт делегацияси Саудия Арабистонида ОФК ва ФИФА раҳбарияти учрашди

Ўзбекистон спорт делегацияси Саудия Арабистонида ОФК ва ФИФА раҳбарияти учрашди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди. 
 
Дастлаб Осиё футбол конфедерацияси президенти шайх Салмон ал-Халифа учрашув давомида Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов ҳамда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов билан Ўзбекистонга ташрифидан олган таассуротлари ҳақида сўзлаб, келгусида қатор нуфузли тадбирларни мамлакатимизда ўтказиш истаги борилигини маълум қилди.

фифа_1

Футболимизда U-17, U-20, U-23 тоифаларида тарбияланаётган истеъдодлар учун яратилаётган имкониятлар борасида ўзаро фикр алмашдилар. ФИФА президенти Жанни Инфантино билан ҳам учрашув ташкил этилди. Унда Инфантино Ўзбекистонга ташриф унда ўзгача таассурот қолдирганини алоҳида қайд этди.

шайх

Томонлар футзал бўйича Жаҳон чемпионатига кўрилаётган тайёргарлик ҳамда миллий футбол марказининг барпо этилиши жараёни мавзуларида фикр алмашишди. Ўз навбатида, ФИФА раҳбари марказ қурилишида халқаро тажрибанинг қўлланилиши борасида ўз ёрдамини аямаслигини билдирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!