Ўзбекистон спорти тарихида илк бор мамлакатимиз вакили Осиё от спорти федерацияси вице-президенти бўлди

Бу номга Евроосиё от спорти ассосиацияси вице-президенти, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиев сазовор бўлди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

photo_2023-10-08_09-50-29

Ханчжоу-2022 ХIХ ёзги Осиё ўйинларининг от спорти мусобақалари ўтказилган Тогнлу шаҳрида Осиё от спорти федерациясининг навбатдан ташқари Бош ассамблеяси бўлиб ўтди. Унинг кун тартибидан федерация вице-президентларини сайлаш масаласи ҳам ўрин олган эди. Таъкидлаш керакки, ушбу юксак лавозимга номзодлар орасида Хитой, БAA, Жанубий Корея, Ливия ва Эрон вакиллари қатори Ўзбекистондан номзод илгари сурилди.

Овоз бериш натижаларига кўра, ҳамюртимиз Баҳромжон Газиев Осиё от спорти федерацияси вице-президенти лавозимига сайланди.

Шунингдек, Осиё от спорти федерацияси вице-президенти лавозимига Япония, Жанубий Корея ва Ливия вакиллари ҳам тасдиқланишди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!