Ўзбекистон Суперкубоги. Бугун Яйпандаги ўйин иккинчи ўринга кўтарилиши мумкин
Бугун Ўзбекистон Суперкубоги баҳси бўлиб ўтади. Яйпанда "Пахтакор" ва "Насаф" куч синашади. Учрашув 16:00да бошланади.
"Турон" клубининг "Ўзбекистон" стадионига 8 минг мухлис сиғади. Бугун арена тўлиши кутилмоқда ва Суперкубокда энг кўп мухлисларни қабул қилган иккинчи стадион сифатида тарихга кириши мумкин.
Бунгача Суперкубокда энг кўп томошабин 2019 йили Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида кузатилган. "Локомотив"нинг АГМК клубига қарши беллашувга 18000 ишқибоз ташриф буюрган. Ундан кейинги энг яхши натижа 2015 йилга тўғри келади. "Бунёдкор" аренасида ўтказилган "Локомотив" ҳамда "Пахтакор" тўқнашувига 7216 томошабин келган. Бугун "Ўзбекистон" ўйингоҳидаги томошабин мана шу натижани янгилаши мумкин.
Қуйида Ўзбекистон Суперкубогига ташриф буюрган мухлислар сони билан танишинг:
1999 йил. "Навбаҳор" - "Пахтакор" 4:2. "Нефтчи" стадиони (Фарғона), 6000 томошабин
2000-2013 йиллар ўтказилмаган
2014 йил. "Бунёдкор" - "Локомотив" 2:1. "Жар" стадиони (Тошкент), 4751 томошабин
2015 йил. "Локомотив" - "Пахтакор" 4:0. "Бунёдкор" стадиони (Тошкент), 7216 томошабин
2016 йил. "Насаф" - "Пахтакор" 1:0. "Бунёдкор" стадиони (Тошкент), 4748 томошабин
2017-2018 йиллар ўтказилмаган
2019 йил. "Локомотив" - АГМК 2:1. "Пахтакор" стадиони (Тошкент), 18000 томошабин
2020 йил ўтказилмаган
2021 йил. "Пахтакор" - "Насаф" 1:0. "Динамо" стадиони (Самарқанд), 4000 томошабин
Фикрлар