Ўзбекистон Суперкубоги. "Пахтакор" - "Насаф": Матнли трансляция

Бироздан сўнг Ўзбекистон Суперкубоги финалидан ўрин олган "Пахтакор" - "Насаф" учрашуви старт олади. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боринг. 



  • 90+4'

    Учрашув якунига етди. "Пахтакор" Черан томонидан киритилган гол эвазига "Насаф"ни мағлуб этиб, Суперкубок ғолибига айланди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 87'

    "Аждарлар" таркибида Нуруллоев ўрнига Алиқулов майдонга тушди. 

  • 86'

    Бахром Абдурахимовга нисбатан ўйин қоидасини бузган Ҳамробеков сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 83'

    Турғунбоевнинг олисдан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

  • 81'

    Сардор Собирхўжаев ўрнига Оливер Шаркич, Сардор Рашидов ўрнига эса Ҳожимат Эркинов майдонга тушди. 

  • 80'

    "Насаф" таркибида ўзгариш: Соловёв ўрнига Холмуродов, Станоевич ўрнига Абдураҳимов майдонга тушди. 

  • 79'

    Сардор Рашидовга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 

  • 78'

    "Пахтакор"да ажойиб вазият вужудга келаётганди.Бироқ Умиджон Эргашев сўнгги паллада тўпга чиқиб келиб, вазиятни бартараф этди. 

  • 75'

    Қувватовга сариқ карточка кўрсатилди. 

  • 75'

    "Насаф"да ажойиб имконият вужудга келди. У жарима майдони марказига узатма амалга оширди, аммо ҳимоячилар тўпни қайтарди. 

  • 72'

    Алибоев Акмал Мозговойга нисбатан қўпол ўйнади. 

  • 69'

    Дарвозабоннинг хатосидан сўнг Норчаевда ажойиб имконият вужудга келди, бироқ сўнгги паллада унинг ўзи вазиятни бартараф этди. 

  • 67'

    Нуруллоевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

  • 63'

    Норчаев жароҳат олди ва унга тиббий ёрдам кўрсатиляпти. 

  • 61'

    ГОООООООООЛ! Черан қанотдан узатилган тўпни бош билан дарвозага йўллаб қўйган ҳолда, учрашувда ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 

  • 58'

    Иккинчи бўлимда ҳозирча позицион ҳужумлар туфали вужудга келган вазиятлар гувоҳи бўлмадик. 

  • 55'

    УХХХХ! Шароф Муҳиддиновнинг олисдан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

  • 53'

    Норчаевга нисбатан ўйин қоидасини бузган Алибоев сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 52'

    Ҳакам Турғунбоевни ҳужумда ўйин қоидасини бузди, деб топди. 

  • 50'

    Қанотдан узатилган тўпни Санжар Қувватов эгаллаб олди. 

  • 49'

    Станоевич майдон марказида жароҳат олиб ётибди. 

  • 48'

    Иван Соловёвнинг жарима майдонида ичида туриб йўллаган кучли зарбаси дарвозаси тўсини устидан ўтиб кетди. 

  • 46'

    Иккинчи бўлимга старт берилди. 

  • 45+1'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 45'

    Суюнов ўрнига Қувватов майдонга тушди. 

  • 43'

    Ҳусайн Норчаев "Пахтакор" ҳимоячисининг хатосидан сўнг бирга-бир вазиятга чиқиб бораётганди, бироқ дарвозабон Элдор Суюнов тўпни биринчи чиқиб, вазиятни бартараф этди. 

  • 40'

    "Пахтакор" ҳимоя чизиғида тўпни эгаллаб турибди. 

  • 37'

    Станоевичнинг юқоридан берган узатмасини Суюнов эгаллаб олди. 

  • 34'

    Рашидовнинг олисдан йўллаган зарбаси бироз кучсиз чиқди ва дарвозабон ортиқча қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди. 

  • 32'

    Насруллаевнинг узатмасидан сўнг Нуруллоев ажойиб тарзда тўпни тўхтатиб олди, аммо унинг зарбаси бироз кучсиз чиқди ва ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди. 

  • 29'

    Рашидов бурчак зарбасини амалга ошириб берди, аммо "Насаф" ҳимоячилари ишончли ўйнади. 

  • 28'

    Азиз Турғунбоев ҳимоячиларни ортда қолдириб, ўткир бурчак остидан кучли зарба йўллади, дарвозабон ўз ўрнида. 

  • 27'

    УХХХХХХХ! Чераннинг кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

  • 26'

    Сардор Рашидовга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. "Пахтакор" қанотга яқин ҳудуддан жарима зарбаси тепади. 

  • 25'

    "Пахтакор" жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. Алибоевнинг узатмасидан Умиджон Эргашев тўпни эгаллаб олди. 

  • 23'

    Устунлик "Пахтакор" томонга ўтди. Қанотлардан "шерлар" фаол тарзда ҳужумга ўтяпти. 

  • 22'

    "Пахтакор" футболчиси узун пас орқали ҳужум уюштиришга уриниб кўрди, бироқ "Насаф" дарвозабони Эргашев тўпни эгаллаб олди. 

  • 18'

    Станоевич рақибга нисбатан қўпол ўйнади ва ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди. 

  • 16'

    "Шерлар" майдон марказида тўпни эгаллаб турибди. 

  • 13'

    Сайфиев қочиб кетаётган Саитовни қўл билан ушлаб қолди ва сариқ карточка билан жазоланди.  

  • 12'

    УХХХХХХ! "Насаф"да ажойиб имконият вужудга келди. Станоевич тиззаси билан бўш қолган дарвозани ишғол этишга уриниб кўрди, аммо ноаниқ. 

  • 10'

    "Насаф" ҳужумга ўтаётган бир пайтда Алижонов ҳужумни бартараф этди. 

  • 9'

    "Шерлар" ҳужумга ўтишга ҳозирлик кўрмоқда. 

  • 7'

    Жамоалар олдинга ўтишга шошилмаяпти. Ўйин майдон марказида кечмоқда. 

  • 5'

    "Шерлар" ҳимоясида палашартишлик вужудга келди. 

  • 3'

    Норчаев яхши вазиятга чиқиб бораётган эди, бироқ сўнгги паллада "Пахтакор" ҳимоячиси тўпни узоқлаштирди. "Насаф" бурчак зарбаси тепади. 

  • 2'

    Илк дақиқалардан "Насаф" олдинга ўтди. Бироқ "шерлар" ҳимояда ишончли ўйнади

  • 1'

    Ҳакам ҳуштаги янгради. Учрашувга старт берилди. 

  • *'

    Мадҳия янгради. Ўйин учун ҳамма нарса шай ҳолатда. 

  • *'

    Иккала жамоа ҳам учрашувга тайёр. Айни вақтда улар майдонга чиқиб келишмоқда. 

  • *'

    Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Яйпандаги "Ўзбекистон" аренаси Суперкубок баҳсига тайёр. Биз "Пахтакор" ва "Насаф" ўртасидаги учрашувдан матнли трансляциясини тақдим этамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
27/02/2022 17:02
Shunoqa uyinga. mos ravishka. sudiya quymaysanmi.
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
27/02/2022 17:02
Shunoqa uyinga. mos ravishka. sudiya quymaysanmi.