Ўзбекистон Суперкубоги қачон бўлиб ўтиши маълум бўлди
16 июнь куни соат 11:00 да ЎзПФЛ биносида аёллар футболи бўйича Ўзбекистон Олий лигаси янги мавсуми учун қуръа ташланади. Эслатиб ўтамиз, унда 12 жамоа иштирок этади ва икки давра мобайнида жами 22-тур баҳслари бўлиб ўтади.
Олий лигада иштирок этувчи жамоалар:
“Севинч”
“Бунёдкор-W”
“Сўғдиёна-W”
“Металлург-W”
АГМК-W
“Локомотив-W”
“Пахтакор-W”
“Қизилқум-W”
“Навбаҳор-W”
“Андижанка”
“Бухоро-W”
“Сурхон-W”
Соат 12:00 да эса Биринчи лига учун қуръа ташланади.
Биринчи лигада иштирок этувчи жамоалар:
“Динамо-W”
“Шўртан-Lady”
“Хоразм-W”
“Нефтчи-W”
“Қўқон-1912 W”
“Машъал-W”
“Севинч-2”
АГМК-2
Шунингдек, 29 июнь куни мамлакат чемпиони “Севинч” ва кубок соҳиби “Бунёдкор-W” жамоалари ўртасида Ўзбекистон Суперкубоги ўйини бўлиб ўтади. Суперкубок баҳси бўлиб ўтадиган жой ва бошланиш вақти тез орада расман эълон қилинади.
Фикрлар