Ўзбекистон Суперлигаси дунё рейтингида анча юқорилади, Шомуродов ўйнаётган чемпионат АПЛни ортда қолдириб, пешқадамга айланди

Халқаро футбол тарихи ва статистика федерацияси (IFFHS) 2020 йилнинг энг яхши лигалари рейтингини тузиб чиқди. Федерация талқинига кўра, чемпионатлар ўринларга ажратилди.

Унга кўра, Италия А серияси 14 йилдан сўнг, яна пешқадамга айланди. Шомуродов ўйнаётган лига АПЛни ортда қолдиргани эътиборга молик.

Ўзбекистон Суперлигаси 2019 йил якунларига кўра 67-ўринда қайд этилганди. 2020 йили эса, 48-поғонани банд этди.   

Қуйида Халқаро футбол тарихи ва статистика федерацияси (IFFHS) талқинига кўра 2020 йилнинг энг яхши лигалари рейтинги билан танишинг:

Жаҳон рейтинги

1.Италия

2.Англия

3.Бразилия

4.Испания

5.Германия

6.Португалия

7.Франция

8.Парагвай

9.Аргентина

10.Эквадор

Осиё минтақаси

20.Жанубий Корея

31.Саудия Арабистони

38.Япония

43.Хитой

48.ЎЗБЕКИСТОН

51.Эрон

53.БАА

55.Қатар

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)