Ўзбекистон Суперлигаси. “Насаф” - “Локомотив” учрашув санаси ўзгарди
Ўзбекистон Суперлигаси 17-туридан ўрин олган “Насаф” - “Локомотив” учрашуви 28 август кунига режа қилинганди. Мазкур беллашув мезбонлар мурожаати ва меҳмонлар розилиги билан 29 августга ўзгартирилди.
Байрам арафасида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги дам олиш кунида ўз режаларини амалга оширади. Бунинг фонида катта футбол учрашувини ўтказиш шаҳар ва ундаги бир қатор ташкилотлар учун ноқулайлик келтириб чиқариши мумкин. Шундан келиб чиқиб, учрашув бир кун кейин ўтказилади.
Келишувга кўра, жамоаларнинг U-21 чемпионати доирасидаги тўқнашуви асосий таркиб ўйинидан бир кун кейин эмас, бир кун олдин бўлиб ўтади. 28 август санасида ҳар икки клубнинг U-21 жамоалари ўзаро тўқнаш келади.
Шу тариқа 29 август куни чемпионатда 4 та учрашув бўлиб ўтади. Футбол ҳакамлари маркази VAR билан боғлиқ техникадан фойдаланишда мазкур ҳолатдан келиб чиқиб, ўз режаларини тузади.
Фикрлар