Ўзбекистон Суперлигаси. "Навбаҳор" - "Пахтакор" ўйини учун чипталар бугундан сотувга чиқади (фото)

CHERY AUTO

“Навбаҳор” – “Пахтакор” баҳси учун чиқарилган чипталар бугундан бошлаб барча кассаларда сотувга чиқади. Чипталарни Наманган шаҳар, “Чорсу”даги якка қабр олди, “Сардоба”даги “Мегаполис” савдо мажмуаси, Давлатобод туманидаги “Марказий” ўйингоҳ, “Камолот” боғи кассаларида харид қилишингиз мумкин.

Tecno

Чипталар нархи барча секторлар учун бир хил - 50 минг сўм этиб белгиланган.

Миқдори чекланган чипталарни харид қилишга шошилинг. “Йил ўйини” мақомига эга бўлган учрашувда севимли жамоангизни бевосита стадиондан қўллаб-қувватланг, азиз мухлислар!

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Пахтакор” ўйини 28 август куни соат 19:00 да старт олади.

билетт

 

Манба: “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!