Ўзбекистон Суперлигаси. "Пахтакор" дербида зафар қучиб, Суперлига чемпионига айланди!

Ўзбекистон Суперлигаси 26-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашуви ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди.

"Шерлар" сафида икки голни Черан ва Турғунбоев киритди. Бу голлар "Пахтакор"га навбатдаги чемпионликни тақдим этди.

Шу тариқа, "Пахтакор" очколари сонини 54 тага етказиб олди. Жамоа айни пайт 1-поғонадан жой эгаллади.

"Бунёдкор" ҳисобида 34 очко мавжуд бўлиб, клуб 7-поғонани банд этган.

  • Суперлига
  • 26-тур

Бунёдкор

0 : 2

12/11/2022 17:00

Пахтакор

  • Драган Черан 14'
  • Азизбек Турғунбоев 16'

  • 90+4'

    Ўйин якунига етди. "Бунёдкор" - "Пахтакор": 0:2. "Шерлар" 15 карра Ўзбекистон чемпионига айланди. 

  • 90'

    Иккинчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 88'

    Файзуллаев рақибнинг икки футболчисини алдаб ўтишга ҳаракат қилиб кўрди.

  • 81'

    Абдуллоҳ Омоналиев ўта қўпол ҳаракати учун майдондан четлатилди. 

  • 74'

    Майдонда шиддат кўзга ташланмаяпти.

  • 70'

    "Бунёдкор"нинг ҳужумлари рақиб ҳимоячилари томонидан бартараф этилди.

  • 66'

    "Қалдирғочлар" тўп назоратига эгалик қилмоқда.

  • 62'

    Азмиддиновга нибатан Жасур Ҳакимоқ ўйин қоидасини бузди.

  • 58'

    "Бунёдкор" бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади.

  • 53'

    "Пахтакор" футболчилари рақиб жарима майдони олдида прессинг уюштирмоқда.

  • 50'

    Нархга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 46'

    "Бунёдкор" сафида Павел Могилевец ўрнига Абдуллоҳ Омоналиев, Жаҳонгир Ўрозов ўрнига Жасур Ёқубов майдонга тушди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+1'

    Танаффус! "Бунёдкор" - "Пахтакор": 0:2.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшилди.

  • 43'

    Чераннинг зарбаси шеригига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 40'

    Ҳамдамов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 35'

    "Қалдирғочлар" майдонда устунлик қилмоқда.

  • 32'

    "Бунёдкор" ҳужум қилишга уринмоқда. Аммо номинал меҳмонлар тартибли ўйин намойиш этмоқда.

  • 28'

    Майдонда тўп учун кескин кураш кечмоқда.

  • 23'

    Музаффар Олимжонов ўрнига Усмонали Исмоналиев майдонга тушди.

  • 22'

     Насоновга чап қанотдан ўнгга тўп етказиб берилди. Унинг зарбасидан кейин тўпни Султонов ушлаб олди. 

  • 17'

    ГООООООЛ! Турғунбоев иккинчи голни урмоқда.

  • 14'

    ГООООООООЛ! Черан учрашувда ҳисобни очди. У Сайфиевнинг узатмасини боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

  • 10'

    Ўйин тенг курашлар остида кечмоқда.

  • 7'

    "Бунёдкор" ҳимояда тартибли ҳаракат қилмоқда.

  • 4'

    Файзуллаев гол уриши мумкин эди. Унинг айёрона зарбасини Суҳроб Султонов қийинчилик билан қайтарди. 

  • 1'

    Ўйинга старт берилди.

  • *'

    Жамоалар майдонга чиқиб келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Жамшид 0880
12/11/2022 18:55
Хаммаси сценарий бўйича
Пахтакорни енган Насаф Нефтчи ва Олимпикка ютқизади
Биз учун чемпион бу Насаф
Насафга ўхшаши йуқ!