
Ўзбекистон Суперлигаси. "Шерлар"нинг Олмалиқдаги "ов"и бароридан келди
Ўзбекистон Суперлигаси 19-туридан ўрин олган АГМК - "Пахтакор" учрашуви якунига етди. Унда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Шерлар" сафида голлар Алижонов ва Черан номига қайд этилди. Уларнинг голи "Пахтакор"га ўта муҳим 3 очкони тақдим этди.
Шу тариқа, Шацких шогирдлари очколарини 38 тага етказиб олган ҳолда, Суперлига турнир жадвалида 1-ўринга чиқиб олди. "Кончилар" эса 29 очко билан 6-ўринни банд этган.
- 90+5'
Учрашув якунланди. АГМК - "Пахтакор" - 0:2.
- 90'
Беллашувга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 87'
Турсунов ўрнига Қосимов майдонга туширилди.
- 85'
ГОООООООООЛ! Черан бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни 0:2 кўринишига келтириб қўйди.
- 82'
Хуршид Ғиёсов ўрнига Алишер Жалилов баҳсни якунлаб қўяди.
- 80'
Тўп назорати мезбонлар томонида.
- 77'
Собирхўжаевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 73'
Қосимовдан навбатдаги "юриш"лар. Абдуллаев ва Комилов ўрнига Гадоев ва Спатару майдонга тушди.
- 71'
Ўйинда сокинлик ҳукмрон.
- 69'
Шацкихдан яна бир ўзгариш. Азиз Турғунбоев ўз ўрнини Аббос Файзуллаевга бўшатиб берди.
- 65'
Абдуллаев ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
- 63'
Турсуновнинг зарбасига аниқлик етишмади.
- 61'
Мезбонлар устунликни ўз қўлига олди.
- 57'
Майдонда кечкин курашлар кўпайди.
- 54'
ГОООООООООЛ! "Пахтакор" учрашувда ҳисобни очди. Жарима майдончасидаги тартибсизликдан сўнг Алижонов тўпни дарвозага киритди.
- 52'
Ҳожиакбар Алижоновга сариқ карточка кўрсатилди.
- 49'
Хавфли вазият. Боакенинг зарбасидан сўнг тўпни Қувватов қайтариб қолди.
- 48'
Марказда тўп учун жиддий кураш кечмоқда.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 46'
"Пахтакор" сафида Ҳамдамов ўрнига Носонов, Мартинович ўрнига Аъзамов тушди.
- 46'
АГМК таркибида ўзгариш. Мираҳмадов ўрнига Боаке майдонга туширилди.
- 45+1'
Биринчи тайм тугади. Ҳозирча беллашувда ҳисоб очилмади.
- 45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 44'
Бурчакдан узатиб берилган пасдан сўнг Мартинович бош билан тўпни дарвозага йўллади. Аммо тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.
- 41'
Тўп учун жамоалар жиддий кураш олиб бормоқда.
- 39'
Уххх. Турсуновдан хавфли зарба. Аммо ноаниқ
- 37'
"Пахтакор"да имконият. Аммо ҳакам бу вазиятда офсайд қайд этди.
- 34'
Мираҳмадов қулай имкониятдан фойдалана олмади.
- 30'
Майдон марказида "Пахтакор" тўпни назорат қилмоқда.
- 28'
Мезбонлар фойдасига бурчак зарбаси. Аммо "шерлар" хавфни бартараф этди.
- 25'
АГМК майдонда устунлик қилмоқда.
- 21'
Аҳмадалиевнинг зарбаси ноаниқ кетди.
- 19'
Мезбонлар рақиб майдони олдида кучли босим амалга оширмоқда.
- 16'
АГМК посбони Эргашевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 12'
АГМК хавфли ҳужум ташкил қилганди. Бироқ уларнинг ҳужумчиларига аниқлик етишмади.
- 9'
Ўйин тенг курашлар остида ўтмоқда.
- 5'
Алижонов уч нафар футболчини алдаб рейд қилди ва Черанга пас берди. Драганнинг зарбасини АГМК ҳимоячилари қайтарди.
- 3'
АГМК футболчисига нисбатан қўполлик ишлатилди. Бу вазиятда "шерлар" дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди. Зарбани Турсунов амалга оширди, тўп жонли деворга тегди.
- 1'
Учрашувга старт берилди.
- *'
Жамоалар майдонга чиқиб келди.
Фикрлар