Ўзбекистон Суперлигаси. "Тошкент дербиси"да ғалаба қозонган "Пахтакор" онлайн жадвалда 2-ўринга кўтарилди

Ўзбекистон Суперлигаси 23-туридан ўрин олган "Тошкент дербиси" ниҳоясига етди. Унда "Пахтакор" ўз майдонида "Локомотив"ни мағлуб этди.

Дастлаб, 23-дақиқада Аббосбек Файзуллаев яқин масофадан берган зарбаси билан ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай Драган Черан орадаги фарқни иккитага оширди.

Шу тариқа, "шерлар" очколари сонини 45 тага етказиб олган ҳолда, иккинчи ўринга кўтарилиб олди. 12-поғонадаги "темирйўлчилар" 20 очко жамғарган. 

  • Суперлига
  • 23-тур

Пахтакор

  • Аббосбек Файзуллаев 26'
  • Драган Черан 38'
2 : 0

24/10/2022 18:30

Локомотив

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!