Ўзбекистон терма жамоаси 3 карра Африка чемпионига қарши майдонга тушади

  • 29 июль, 2021, 17:48
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
CHERY AUTO

Бугун футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Таиланддаги “Continental” халқаро турнирининг ярим финал учрашувини ўтказди.

Tecno

Эрон вакилларига қарши кечган мазкур баҳс футзалчиларимизнинг 7:5 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. Таиланд ва Миср терма жамоалари ўртасида ўтган навбатдаги ярим финал ўйинида эса таиландликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Турнир регламентига кўра, футзал терма жамоамиз эртага 3-ўрин учун ташкил этиладиган баҳсда Миср вакиллари билан куч синашади. Мазкур учрашув Тошкент вақти билан соат 11:00 да старт олади.

“Continental” халқаро турнири

3-ўрин учун баҳс

30.07.2021 | 11:00

Ўзбекистон - Миср

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!