Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчисига Россия клубидан таклиф бор

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Тобол" ҳужумчиси Игорь Сергеев хизматига Россия клуби қизиқиш билдирмоқда.

Metaratings.ru нашрининг хабар беришича, 28 ёшли футболчини "Химки" ўз сафига қўшиб олмоқчи. Сергеевнинг трансфер нархи 1,7 миллион еврони ташкил этади.

Маълумот учун, "Химки" Россия чемпионатида биринчи даврани 14 очко билан сўнгги ўринда якунлади. Игорь ўтган мавсум Қозоғистон чемпионатида 25та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол урган ва 2та голга ассистентлик қилган.

Аввалроқ, форвардга Самвел Бабаян бошчилигидаги "Навбаҳор" ва собиқ клуби "Пахтакор"дан ҳам қизиқиш бўлаётганлиги ҳақида ёзгандик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ашуров Бахтийор
20/12/2021 18:30
Игоржон россияга кет.