Ўзбекистон терма жамоаси Канадага қарши баҳсда қандай либосда ҳаракат қилади?
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Канадага қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Бугун мазкур баҳс олдидан жамоалар расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ўйинга оид ташкилий масалалар муҳокама қилиниб, иштирокчиларга тегишли тушунтириш ва эслатмалар берилди.
Маълум бўлишича, учрашувда футболчиларимиз тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса яшил либосда ҳаракат қилади.
Эслатиб ўтамиз, Канада — Ўзбекистон учрашуви 2 июнь куни Тошкент вақти билан соат 06:00 да "Commonwealth" стадионида старт олади.

Фикрлар