Ўзбекистон терма жамоаси катта мураббийси бутунжаҳон жанг санъатлари фестивали ҳақида фикр билдирди

Айни дамда, Жанубий Кореяда бутунжаҳон Шарқ яккакурашлари ва жанг санъатлари бўйича мусобақа бўлиб ўтмоқда. Ушбу турнирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашмоқда. Куни кеча, Кореяда бўлиб турган терма жамоамиз катта мураббийси Анвар Нуралиев мусобақа ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Мусобақа ҳақида фикрларингиз ва қисқача маълумот берсангиз?

"Жанубий Кореяда 2019 йил 30 августдан 6 сентябргача бўлиб ўтадиган бутунжаҳон Шарқ яккакурашлари ва жанг санъатлари жаҳон фестивалида 40 нафардан иборат делегациямиз иштирок этади.
Халқаро жанг санъати федерацияси ҳамда Ўзбекистон жанг санъати ассоциацияси мана шу мусобақада иккита жамоа бўлиб иштирок этяпти.
Жамоаларимиз дастлабки кўргазмаларини бугундан бошлашди. Бу чиқишларимиз келган ҳар бир давлатга ёқди. Мусобақада умумий 52 та давлат иштирок этмоқда ва куни кеча, 30 август куни "Чунгжу" ўйингоҳида мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу жуда катта тарзда ташкил этилди ва ҳар бир давлат параддан ўтишди ва Ўзбекистон ҳам мана шу парадда иштирок этиб, бутунжаҳон Шарқ яккакурашлари раҳбарлари мусобақанинг очилиш маросимида иштирок этиб, турнирни очиб беришди."

Сиз мусобақада 52 та давлат қатнашмоқда деб таъкидладингиз. Ўзбекистоннинг имкониятлари қандай? Нечанчи ўринни эгаллаймиз деб ўйлайсиз?

"Ўзбекистон 2017 йили 1-ўрин, 2018 йили 2-ўринни эгаллаган. Аввалгиларига нисбатан, ҳозирда мусобақага рақибларимиз жиддий тарзда тайёргарлик кўришган. Шу қаторда биз ҳам мусобақага мос келган ҳолатда, кучли тайёрланганмиз. Болаларимизнинг кайфиятлари яхши. Тайёргарлигимиз жуда ҳам зўр. Биз ишонамиз, болаларимиз байроғимизни юқорига кўтариб, 2017 йил қўлга киритилган натижани такрорлашади."

Ҳозирги таркиб ёшлардан иборатми ёки тажрибали спортчиларданми?

"Бизда иккита жамоа бор. Биттаси ёшлар ва яна биттаси тажрибалилар. Умуман иккала таркибимизда ҳам тажриба етарли. Жамоаларимизга фаҳрлий биринчи ўринни эгаллашларига ишонамиз."

Терма жамоамизда сиздан бошқа мураббий ҳам борми ва делегациянинг раҳбари ким? У инсон ҳам ташриф буюрганми?

"Делегациямизда Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри, Фарғона вилояти ва Сурхондарё вилояти мураббийлари ва бош раҳбарлари ушбу мусобақада қатнашишмоқда. Делегациямиз раҳбари ва устозимиз Пўлат Акрамович бошчилигида мусобақада иштирок этмоқдамиз."

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!