Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги олдидан охирги йиғин учун хориж йиғинига йўл олмоқда

Таиландда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубоги старт олишига саноқли кунлар қолди. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси гуруҳ босқичида Япония, Ҳиндистон ва Вьетнам вакилларига қарши баҳс олиб боради. Мусобақа олдидан жамоамиз Малайзияда сўнгги йиғинини ўтказади.

Бугун ЎФA раҳбарияти мазкур йирик мусобақа олдидан Ўзбекистон U-17 терма жамоаси аъзолари билан учрашди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди. Учрашув аввалида олдимизда турган ушбу мусобақанинг масъулияти ҳақида фикр билдирилди. Жамоамиз турнирга юқори даражада тайёргарлик кўриб, Уругвай, Aргентина, Польша каби даватларида йиғинлар ташкил этилди. Ушбу турнирда терма жамоамиз муносиб иштирок этган ҳолда юқори ўринни қўлга киритишга тилак билдирилди. Фахрийларимиз ҳар бир футболчи профессионализм, интилиш ва меҳнатсеварликни ўзида мужассам қилган ҳолда майдонга тушишлари кераклиги, юртимиздаги барча футбол мухлислари жамоани қўллаб-қувватлаб турушини айтдилар.

Шунингдек, ЎФA раҳбарияти мураббийлар штаби билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва тайёргарлик жараёни ҳақида суҳбатлашди. Тиббий штабга мусобақа давомида футболчиларнинг соғлиғи, тикланиши ва витаминизациялаш жараёнига жиддий эътибор бериш, юқори даражада тиббий ёрдам кўрсатиш амалиётини давом эттиришга кўрсатма берди.

Учрашув якунида ЎФA раҳбарияти масъулиятли турнир олдидан жамоамизга яна бир бор омад тилади.

photo_2023-06-03_15-07-19

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!