Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги саралашини қайси рақибга қарши ўйин билан бошлайди?

Бугун Куала-Лумпурдаги ОФК қароргоҳида 2022 йил Кувайтда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Осиё кубоги саралаш босқичига онлайн тарзда қуръа ташланди. Унга кўра, Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси "Б" гуруҳидан ўрин олди. 

Вакилларимиз Осиё кубоги саралаш босқичининг илк учрашувини Непалга қарши ўйин билан бошлайдилар.

Ўзбекистон — Непал
Aфғонистон — Ўзбекистон
Ўзбекистон — Тожикистон

Маълумот учун, Марказий ва Жанубий минтақа гуруҳ босқичи учрашувлари 1-15-апрель кунлари Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида бўлиб ўтади. Гуруҳда 1 ва 2-ўринни қўлга киритган жамоалар Осиё кубогига йўл олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Rais Buva
01/02/2022 10:25
Uzb
Tjk
Chiqadi