Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогида иштирок этиш учун БААга жўнаб кетди

  • 02 Jan 09:32
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, бир неча кундан сўнг Бирлашган Араб Амирликларида футбол бўйича Осиё Кубоги старт олади. Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади. Ҳамюртларимиз Осиё Кубогининг "F" гуруҳида Япония, Уммон ва Туркманистон терма жамоаларига қарши кураш олиб борадилар.

Tecno

Бугун ана шу мусобақада иштирок этадиган терма жамоамиз аъзолари БААга жўнаб кетдилар. Футболчиларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кузатилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдаги илк учрашувни 9 январь куни Уммон терма жамоасига қарши ўтказади. Иккинчи ўйин 13 январь куни Туркманистонга қарши бўлиб ўтса, йигитларимиз гуруҳдаги сўнгги баҳсда 17 январь куни Япония терма жамоасига қарши майдонга тушадилар.

Comments

You must be logged in to commet!