Ўзбекистон терма жамоаси Қатарга қарши учрашувда қандай либосда ҳаракат қилади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 3 февраль куни Осиё кубогининг чорак финал босқичида Қатарга қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашувда футболчиларимиз тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса қора либосда ҳаракатланади.

Шунингдек, учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар гуруҳи ҳам маълум. Бош ҳакам Жанубий Корея вакили Ким Ҳи Гон, унга қанотларда ҳамюртлари Юн Жае Еол ва Парк Санг Жун ёрдам беради. Захира ҳаками сифатида эса қувайтлик Абдулла Жамали ишлайди.

Учрашув эртага соат 20:30 да “Ал-Байт” стадионида старт олади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!