Ўзбекистон терма жамоаси қатнашадиган чемпионатга 18 июнь куни қуръа ташланади. Ярим финалчилар жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади
Шу йили Баҳрайнда бўлиб ўтадиган U-16 Осиё чемпионати учун қуръа ташлаш маросими 18 июнь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур маросим Осиё Футбол Конфедерациясининг Куала-Лумпур шаҳридаги бош қароргоҳида ўтказилиши режалаштирилган.
Мусобақа ярим финалига етиб борган жамоалар 2021 йил Перуда ташкил этиладиган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.
Олим Шокиров мураббийлиги остидаги Ўзбекистин U-16 терма жамоаси қуръа ташлаш жараёнида Хитой, Қатар ва БAA вакиллари билан бир саватдан жой олади.
Aйни пайтда, терма жамоамиз пойтахтимиздаги “Чиғатой” базасида ўқув-машғулот йиғини олиб бормоқда.
U-16 Осиё чемпионати-2020. Қуръа ташлаш маросими – Куала-Лумпур, Малайзия
18 июнь, соат 11.30 (Тошкент вақти билан)
1-саватча: Баҳрайн, Япония, Тожикистон, Жанубий Корея
2-саватча: Aвстралия, Шимолий Корея, Индонезия, Ўмон
3-саватча: Ҳиндистон, Эрон, Яман, Саудия Aрабистони
4-саватча: Хитой, Ўзбекистон, Қатар, БAA
Фикрлар