Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкин

Ноябрь ойида Россия терма жамоаси Ўзбекистонга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин. Томонлар ушбу учрашувни ўтказиш бўйича келишувга эришдилар, деб хабар берди "Metaratings" нашри.

Манбага кўра, 20 ноябрь, якшанба куни Тошкентда Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилиши мумкин.

Аввалроқ, Россия терма жамоаси Босния ва Герцеговинага қарши ўйнаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди ва ушбу ўйин 19 ноябрь куни ўтказилиши эълон қилинганди, аммо боснияликлар ҳали якуний қарорини маълум қилмаган. Агар Ўзбекистонга қарши баҳс расман тасдиқланса, Босния ва Герцеговина билан учрашув бекор қилинади. 

 Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси санкциялар туфайли ҳозирча фақат ўртоқлик ўйинлари ўтказиши мумкин. Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси 17 ноябрь куни Қозоғистон билан "Пахтакор" стадионида ўйнаши маълум қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Neftchi
27/10/2022 22:59
Chimni nima aloqasi bor oʻyinga
&
Neftchi
27/10/2022 22:58
Vodiylik Qashqadaryo ha borami koʻrgani
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
27/10/2022 22:46
manimcha shu uyinni qarshiga utkazishsa kerak. har qalay uzbek fudbolini yozi Nasaf stadiyoni hamma jihatdan talabka javob bersa. butun Uzbekiston buylap chim etkazsa